UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик - Тайсон Фьюри реванш жанги санаси маълум + ФОТО

Супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик ҳамда собиқ WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги ўтказилади.

Томонлар биринчи жанг шартномасида ёзилган реванш ҳақидаги банддан фойдаланишган. Реванш жангининг ўтказилишини шахсан Саудия Арабистони кўнгилочар Бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шейх тасдиқлаган. Айнан у Ар-Риёддаги бокс турнирлари бош ташкилотчиси ҳисобланади. 

"Мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпион Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангини шу йил 21 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказамиз. Бутун дунё яна бир тарихий жангга шоҳид бўлади. Бизнинг мухлисларга садоқатимиз ўзгармайди. Ўйлаймизки, бу сиз ёқади!", - деди Турки Ал аш-Шейх.

Александр Усик (22-0, 14 KO) ва Тайсон Фьюри (34-1-1, 24 KO) ўртасидаги иккинчи жанг 21 декабрь кунига белгиланди. Яқин кунларда бу ҳақда расмий матбуот анжуманида расман эълон қилинади. 19 май куни ўтказилган илк жангда Усик 12 раунд якунларига кўра ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба (114-113, 113-114, 115-112) қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг