UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 11:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Альмейда Льюисга қарши жангда UFC рекордини янгилади

Хабарингиз бор, бугун тонг саҳарда Сан-Паулу (Бразилия) шаҳрида UFC Fight Night 231 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда бразилиялик Жаилтон Альмейда америкалик Деррик Льюисни беш раунд тўлиқ давом этган баҳсда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Айнан мана шу жангда UFC рекорди янгиланди. Жаилтон рақиб устидан назорат қилиш вақти бўйича рекорд қайд этди. Мезбонлар вакили 25 дақиқалик жангнинг 21 дақиқаю 10 сониялик вақти мобайнида баҳсни назорат қилган. Альмейда жангнинг катта қисмини партерда ўтказди ва очколарини асосан шу вазиятда қўлга киритди. 

Бундан аввалги UFC рекорди Кёртис Блейдсга тегишли эди. У 2020 йилда россиялик Александр Волковга қарши ўтказган жангида 19 дақиқа 50 сония вақт давомида рақиби устидан назорат қилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг