UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 19:11
Янгиликлар

Дзюдо

Андижон “Uzbekistan Judo Tour”да кучлилар аниқланди

"Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилган мусобақада финал дастури баҳслари якунига етди.

Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Артём Штурбабин (-66), Беҳруз Ҳомидов (81 кг), Шарофиддин Болтабоев (-90 кг) ва Шоҳруҳ Бахтиёров (+90 кг) ўз вазнларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Қизиқ томони шундаки, Париж-2024 Олимпиадасидан кейин фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлаган Шарофиддин Болтабоев нафақат спортга қайтди, балки қиймати 22 000 000 сўм бўлган чемпионлик шоҳсупасига ҳам кўтарилди. Қорақалпоғистонлик дзюдочи бу мусобақада Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилди. 

Маълумот учун, Андижон “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этади. Ғолиблар 22 млн, кумуш медаль соҳиблари 14, бронза медал эгалари эса 7 млн сўм пул мукофотини қўлга киритишди.

Андижон заминида ўтказилган бугунги мусобақа дзюдо мухлислари учун том маънода совға бўлди. Бу эса ўз ўрнида вилоятда олимпия оиласига мансуб ушбу яккакураш турининг ривожланишига хизмат қилади.    

“Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг вазн тоифаси

1. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)

2. Муҳриддин Тиловов (Қашқадарё)

3. Баҳром Асадов (Бухоро)

3. Манучер Ширинов (Бухоро) 


-81 кг вазн тоифаси

1. Беҳруз Ҳомидов (Тошкент шаҳри)

2. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)

3. Самариддин Мухибиддинов (Тошкент шаҳри)

3. Аҳрор Зиёдуллаев (Сурхондарё)


-90 кг вазн тоифаси

1. Шарофиддин Болтабоев (Андижон)

2. Шаҳзодхўжа Шарипов (Бухоро)

3. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)


+90 кг вазн тоифаси

1. Шоҳруҳ Бахтиёров (Тошкент шаҳри)

2. Жавоҳир Муродуллаев (Қашқадарё)

3. Жаҳонгир Маматраҳимов (Сурхондарё)

3. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг