UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 мар 11:36
Янгиликлар

Теннис

Андрей Рублёв аламли тарзда дисквалификация қилинди

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилаётган ATP турнирида финал иштирокчилари маълум бўлди.

Ярим финалларнинг бирида кутилмаган ҳолат кузатилди. Россиялик Андрей Рублёв қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кечган учрашувнинг сўнгги учинчи сети 11-геймида дисквалификация қилинди. Бунга Рублёвнинг чизиқ ҳакамни сўккани сабаб бўлган. 

Андрей Александрнинг зарбаси чизиқдан чиқиб кетгани ва аут бўлганини айтиб, ҳакам билан баҳслашган. Чизиқ ҳаками минорадаги бош реферига вазиятни айтиб, арз қилган. Чизиқ ҳаками рус тилини билган, Рублёв эса уни айнан рус тилида сўккан. Натижада россиялик теннисчи ярим финал учрашувидан четлатилган.    

Бу пайтга келиб ҳисоб 6/7(4), 7/6(5), 6/5, Бублик фойдасига бўлган. Тенничсилар 2 соату 31 дақиқа давомида кортда ҳаракат қилишган. Бублик теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ортда қолмоқда - 3:4. Андрей 9, Александр эса 21 та эйс зарбани амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан брейкка эга бўлган. Энди қозоғистонлик ракетка устаси Дубай турнири бош соврини учун франциялик Уго Умберга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг