UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 окт 11:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди

5 октябрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena мажмуасида аралаш яккакураш бўйича UFC 320 турнири ўтказилади.

Мусобақанинг марказий жанги россиялик ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Магомед Анкалаев ва собиқ чемпион, Бразилия вакили Алекс Перейра ўртасида кечади.

Иккинчи асосий жангда эса энг енгил вазн тоифасининг грузиялик чемпиони Мераб Двалишвили ўз камарини америкалик Кори Сэндхагендан ҳимоя қилишга уриниб кўради.

Турнир Тошкент вақти билан тонгги 3:00 да бошланади, прелим кард баҳслари 5:00, асосий кард жанглари эса 7:00 да старт олиши белгиланган.

UFC 320 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг:

Асосий кард:

Ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун: Магомед Анкалаев (Россия) — Алекс Перейра (Бразилия);
Энг енгил вазнда чемпионлик камари учун: Мераб Двалишвили (Грузия) — Кори Сэндхаген (АҚШ);
Ярим оғир вазнда: Иржи Прохазка (Чехия) — Халил Раунтри (АҚШ);
Ярим енгил вазнда: Жош Эмметт (АҚШ) — Юсеф Залал (Марокаш);
Ўрта вазнда: Абусупьян Магомедов (Германия) — Жо Пайфер (АҚШ).

Прелим кард:

Ўрта вазнда: Атеба Готье (Камерун) — Трестон Вайнс (АҚШ);
Ўрта вазнда: Эдмен Шахбазян (АҚШ) — Андре Муниз (Бразилия);
Энг енгил вазнда: Крис Гутьеррес (АҚШ) — Фарид Башарат (Афғонистон);
Оралиқ вазнда (69,39 кг): Даниэль Сантос (Бразилия) — Ю Сан Ю (Корея Республикаси);

Бошланғич прелим кард:

Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Мэйси Чиассон (АҚШ) — Яна Сантос (Россия);
Энг енгил вазнда: Патчи Микс (АҚШ) — Якоб Виклаж (Польша);
Ярим ўрта вазнда: Пуна Сориано (АҚШ) — Николай Веретенников (Қозоғистон);
Ярим ўрта вазнда: Рамиз Брахимай (АҚШ) — Остин Вандерфорд (АҚШ);
Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Вероника Харди (Венесуэла) — Броган Уолкер (Гуам).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг