UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июл 08:13
Янгиликлар

Бокс/ММА, Каратэ

Анвар Бойназаров ва Шоҳруҳ Холмуродов Karate Сombat 56 турнирида жанг ўтказди + ФОТО

АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида аралаш яккакураш бўйича Karate Combat 56 турнири бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида икки ҳамюртимиз ҳам ўз жангларини ўтказишди. Тажрибали Анвар Бойназаров ушбу Лигадаги ўзининг учинчи жангида бразилиялик 29 ёшли Даниэль Ласердани синовдан ўтказди. Жангнинг биринчи раунди якунланишига 7 сония қолган бир пайтда базаси таэквондо бўлган Ласерда 36 ёшли Бойназаровни техник нокаутга учратди. 

Бу Анвар Бойназаровнинг кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. Ҳамюртимиз Karate Combat 53 турнирида аргентиналик Луис Геррерога ҳам нокаут эвазига имкониятни бой берганди. Энди унинг ҳисобида Karate Combat лигасида 1 та ғалаба 2 мағлубият бор. Даниэль Ласерда эса дебют жангидаёқ ёрқин ғалабани қўлга киритди.   

Karate Combat 56 турнири доирасида яна бир аралаш яккакураш устамиз ўз жангини ўтказди. Шоҳруҳ Холмуродов ҳам афсуски, украиналик Александер Крутцкихга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берди. Холмуродов жанговар каратэдаги дебют жангини Karate Combat 53 турнири доирасида америкалик Брайнэн Макиверга қарши ўтказиб, биринчи раундда техник нокаут эвазига зафар қучганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг