23 дек 08:32
Янгиликлар
Арман Царукян 10 январь куни собиқ PFL жангчисига қарши баҳс олиб боради + ПОСТЕР
У 10 январь куни бўлиб ўтадиган Real American Freestyle 5 турнирида собиқ PFL жангчиси, америкалик Ленс Палмерга қарши кураш олиб боради. Бу ҳақда Лига матбуот хизмати хабар бермоқда.
Палмер 38 ёшда бўлиб, профессионал MMA жангчиси сифатида 2013 йилнинг декабрь ойида дебют қилган. Америкалик ўз рекордида 23 та ғалаба ва саккизта мағлубиятга эга. Шунингдек, Палмер эркин кураш бўйича тўрт карра NCAA All-American биринчи дивизион чемпиони ҳамда Бразилия жиу-житсу бўйича қора камар соҳиби ҳисобланади.
Арман Царукян 29 ёшда. Россиялик-арманистонлик жангчининг ММАдаги профессионал рекорди 23 ғалаба, шундан 15 таси муддатидан олдин қўлга киритилган. Ҳисобида учта мағлубият бор. Профессионал сифатида Ахалкалакес 2015 йил сентябрь ойида аралаш яккакурашларда дебют қилган.

Фикрлар