UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

26 дек 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Даниэль Кормье айни пайтда дунёнинг энг яхши икки MMA жангчисини айтди

UFC шон-шуҳрат зали аъзоси, яримоғир ва оғир вазн тоифаларида промоушеннинг собиқ чемпиони Даниэль Кормье икки аралаш яккакурашчини алоҳида таъкидлади.

"Арман Царукян фаол бўлиш учун талаб этиладиган ҳамма нарсани қиляпти, деб ҳисоблайман. Бу йигит дунёдаги энг яхши енгил вазнли спортчи бўлиши мумкин. Ислам бошқа вазнга ўтганидан бери жуда кучли кўринмоқда. Унинг габарити катта, ўзи кучли, жисмонан жуда бақувват", - деди Korme Red Corner ММА портали тарқатган видеода.

Шунингдек, собиқ чемпион енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурияни алоҳида таъкидлаб, бугун айнан у ва Царукян MMA бўйича жаҳон чўққисида турганини айтиб ўтди.

"Илия Топурия - ажойиб чемпион. Ўйлашимча, Илия ва Арман ҳозирда дунёнинг энг яхши икки жангчиси. Кун келиб улар албатта ўзаро жанг ўтказишлари керак", - дея таъкидлади Кормье.

Даниэлнинг сўзларига кўра, Царукян ва Топурия ўртасидаги потенциал қарама-қаршилик жуда ҳам қизиқ.

"Пэдди Пимблетт яхши, Жастин Гэтжи ҳам, лекин Арман ва Илия ўртасидаги жанг анчагина қизиқ. Нафақат маҳорат бобида - уларнинг жанги атрофида ҳақиқатан ҳам катта воқеа қуриш мумкин. Арман шунчаки фантастик жангчи. У Дэн Хукер билан жангда ҳам ажойиб кўринишга эга эди", - дея сўзларига якун ясади DC.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг