UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 11:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асосан мексикаликлар жам бўлган UFC on ESPN 64 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Мексика пойтахти Мехико шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Кардининг катта қисмини мексикалик жангчилар ташкил қилган UFC on ESPN 64 турнири иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. 

Оқшомнинг марказий жанги ўта енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Брэндон Морено ҳамда камар учун собиқ даъвогар, австралиялик Стив Эрцег ўртасида бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан ғолиб жангчи ушбу дивизион чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади. Иккала жангчи ҳам тарозида бир хил вазн қайд этишди - 56,7 кг.  

Фақат бир жангчи Роналдо Родригес белгиланган вазн меъёрини бажара олмади ва энди ўз гонорарининг маълум қисмини рақибига тақдим этади. UFC`нинг энг ёш жангчиси, мексикалик Рауль Росас Жуниор рақиби Винс Моралесдан 500 граммга енгилроқ тос босди - 61.2 кг. 

Ҳамюртимиз Рамазон Темировга ютқазган Си Жей Вергара эртанги жангда Эдгар Чайрезга қарши октагонга чиқади. Ҳар икки жангчи бир хил вазнга эга экани ойдинлашди – 57.2 кг.


UFC on ESPN 64 турнирининг тарози натижалари:

Брэндон Морено (56.7 кг) – Стив Эрсег (56.7 кг)

Дрю Добер (70.3 кг) – Мануэль Торрес (70.8 кг)

Келвин Гастелум (84.4 кг) – Жо Пайфер (83.9 кг)

Винс Моралес (61.7 кг) – Рауль Росас Жуниор (61.2 кг)

Дэвид Мартинес (61.2 кг) – Саймон Оливейра (61.2 кг)

Кевин Борхас (56.7 кг) – Роналдо Родригес (57.6 кг)*


Прелим кард жанглари

Эдгар Чайрез (57.2 кг) – Си Жей Вергара (57.2 кг)

Атеба Готье (84.4 кг) – Хосе Даниэль Медина (84.4 кг)

Мелкуизаэль Коста (65.8 кг) – Кристиан Родригес (66.2 кг)

Лупита Годинес (52.6 кг) – Жулия Поластри (52.6 кг)

Рафа Гарсия (70.3 кг) – Винс Пичел (70.8 кг)

Жамалл Эммерс (65.8 кг) – Габриэль Миранда (65.8 кг)

Остин Хаббард (70.8 кг) – Маркел Медерос (70.8 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг