UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 янв 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асу Алмабаев Рамазон Темиров билан бир оқшомда октагонга чиқади, рақиб камар учун собиқ даъвогар!

Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Асу "Зулфиқор" Алмабаевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

У ҳамюртимиз Рамазон Темиров билан бир оқшомда октагонга чиқади. Асу 1 март куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 253 турнирида австралиялик Стив Эрцегга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, 30 ёшли Асу Алмабаев UFC промоушенида 4 та ғалабали серия билан келмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан Матеус Николауни мағлубиятга учратган эди. 29 яшар Стив Эрцег 2024 йилнинг майида чемпион Александр Пантожага очколар бўйича ютқазди. Август ойида эса Кай Кара-Франсга техник нокаут эвазига имкониятни бой берди.

Айни пайтда Асу Алмабаев UFC рейтингида саккизинчи, Стив Эрцег эса тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Вегасдаги турнирнинг марказий жанги ўта енгил вазн (57 кг) тоифасида америкалик аралаш яккакураш устаси Брэндон Ройвал ҳамда португалиялик Манель Капе ўртасида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, баҳорнинг илк куни ўтказиладиган ушбу турнирда ҳамюртимиз Рамазон Темиров ҳам октагонга кўтарилади. Унга UFC рейтингининг 15-поғонасини эгаллаб турган америкалик Чарльз Жонсон рақиблик қилади. 

Агар Асу ҳам, Рамазон ҳам ўз жангларида ғалаба қозонишса, яқин келажакда октагонда ўзаро тўқнаш келиб қолишлари мумкин. 

"Темиров ўзини жуда яхши кўрсатди. Нокаут эвазига ғалаба қозонди. Қардош халқимиз вакилига келажакдаги фаолиятида муваффақият тилайман. Вакт кўрсатади, ҳозирда ҳеч нарса дея олмайман: у билан жанг қиламанми ёки йўқ... UFC жанг берса - барчага қарши жанг қилаверамиз. Умуман олганда, унинг юқори чўққиларга чиқишига чин кўнгилдан тилакдошман", - деганди Асу "Зулфиқор" Алмабаев Рамазон Темиров ҳақида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг