UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 ноя 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асу Алмабаев UFC’даги муҳим жангига йўл олди + ФОТО

Теглар :  Асу АлмабаевUFC
Рамазон Темиров билан жанги амалга ошмай қолган қозоғистонлик UFC жангчиси Асу Алмабаев жамоаси билан бирга Доҳа шаҳрига жўнаб кетди.

Асу 22 ноябрь куни Қатар пойтахтида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night турнирида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар, америкалик Алекс Пересга қарши октагонга чиқади. Ушбу турнир Қатар тарихида UFC шафелигида ўтказилаётган илк мусобақа бўлади.

Алмабаев билан бирга Доҳага мураббийи Эдуард Базров, UFC жангчиси Алиби Идрис ҳамда MMA бўйича жаҳон чемпиони Санжар Адилов йўл олган. Идрис ва Адилов спарринг-шерик сифатида Асуга машғулотларда ёрдам беради.

Маълумот учун, Асу Алмабаев ММАда 22 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Тажрибали Алекс Перес ҳисобида эса 25 ғалаба ва 9 мағлубият бор. Рамазон Темиров ва Асу Алмабаев ўртасидаги жанг 26 июль куни Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши керак эди. Афсуски, Рамазонда аниқланган допинг сабаб ушбу жанг бекор қилинганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг