UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 12:59
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз, теннисчиларимизнинг барида пасайиш

АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Топ-10`талик рейтингида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннисчилар ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Карлос Алькараз ҳам пешқадам. Мальорка турнири чемпиони Кристофер Юбэнкс фаолиятида илк бор Топ-50 рейтингида дебют қилди. Истбурн турнири финалчиси Томми Пол эса Топ-15`га қайтди. 

Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчиларимизнинг барида бу ҳафта ҳам пасайиш кузатилганини кўришимиз мумкин. Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин ва Денис Истомин бир хилда - 8 поғонага пастлашди. Максим Шин рейтингда 19, Санжар Файзиев 23, Мустафо Дўстов, Азиз Дадабоев ва Раҳимбек Иброҳимов бирдек - 22 ўрин қуйига шўнғиган. 


АТР рейтинги. Топ-10:

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 7675 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 7595 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 5890

4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 4960

5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4670

6. (6) Хольгер Руне (Дания) - 4510

7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4255

8. (8) Янник Синнер (Италия) - 3345

9. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3310

10. (10) Фрэнсис Тиафо (АҚШ) - 3085


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

504 (496). Ҳумоюн Султонов - 75

561 (553). Сергей Фомин - 61

742 (734). Денис Истомин - 31

1372Т (1353). Максим Шин - 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг