UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 май 14:43
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди

Навоийда бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди.

Мусобақада Республикамизнинг 12 ҳудудидан 127 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди. Кутилганидек, яккалик дастурининг кўпкураш йўналишида Тахмина Икромова катта фарқ билан ғалаба қозониб, айни пайтда юртимизнинг энг яхши бадиий гимнастикачиси эканини кўрсатди. 

Шунингдек, гуруҳ машқларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам алоҳида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, май ойининг охирида Филиппинда Осиё чемпионати кутиб тургани боис Икромова ҳамда гуруҳ машқидаги қизлар бошқа дастурларда иштирок этишмади. 

Терма жамоа мураббийлар штаби ушбу мусобақа орқали қитъа биринчилиги олдидан асосий таркиб спортчиларининг ҳолатини яна бир карра кўздан кечиришди. Шахсий йўналишдаги кўплаб дастурларда эса Ёсмина Раҳимова олтин медалларни қўлга киритди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Кўпкураш, яккалик:
1. Тахмина Икромова (Самарқанд)
2. Ёсмина Раҳимова (Тошкент ш.)
3. Вилана Савадян (Самарқанд)

Гуруҳ машқи:
1. Ўзбекистон терма жамоаси
2. Тошкент ш.
3. Бухоро

Гуруҳ машқлари бўйича алоҳида дастурлар, 5 ҳалқа:
1. РИОЗБЎСМ
2. Навоий
3. Самарқанд-2

3 тасма ва 2 тўп:
1. Самарқанд-1
2. Тошкент ш
3. Наманган

Яккалик дастурида алоҳида машқлар, ҳалқа:
1. Вилана Савадян (Самарқанд)
2. Ёсмина Раҳимова (Тошкент ш.)
3. Мадина Рустамова (Тошкент ш.)

Тўп:
1. Ёсмина Раҳимова (Тошкент ш.)
2. Вилана Савадян (Самарқанд)
3. Мадина Рустамова (Тошкент ш.)

Булава:
1. Ёсмина Раҳимова (Тошкент ш.)
2. Нигина Азизова (Самарқанд)
3. Фазода Сайдуллаева (Самарқанд)

Тасма:
1. Ёсмина Раҳимова (Тошкент ш.)
2. Вилана Савадян (Самарқанд)
3. Асал Аҳмедова

Жамоавий кўпкураш:
1. Самарқанд
2. Тошкент ш
3. Навоий

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг