UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

02 ноя 19:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол келгуси йил учун катта режаларни маълум қилди

Америкалик блогер ва боксчи Жейк Пол келаси йили супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага қарши жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бораётганини тасдиқлади.

Шунингдек, у 2026 йилда биринчи оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Баду Жек билан учрашишни режалаштирмоқда. 28 ёшли Жейк Пол ва 36 яшар Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ҳақида хабарлар шу йилнинг бошида пайдо бўлган эди. Аммо кейин Жейк 14 ноябрь куни Жервонта Дэвисга қарши кўргазмали жанг ўтказилишини, Жошуага қарши жанг эса келаси йилга режалаштирилганини маълум қилди.

"Бу жанг 100 фоиз амалга ошиши мумкин. Жамоаларимиз аллақачон музокаралар олиб бормоқда ва ушбу жангни келгуси йилда ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Жервонта Дэвисга қарши жангдан кейин Энтони Жошуага қарши жанг қилиш қизиқарли бўлади. Ҳеч ким менга ҳеч қандай имконият бермайдиган жангда катта таваккалчилик ва катта чақирувга боришни ёқтираман", - деди Жейк Пол Sky Sports’га берган интервьюсида.

Шунингдек, Жейк Пол келаси йили декабрь ойида Ноэл Микаэлян билан реванш жанги ўтказадиган WBC чемпиони Баду Жек билан тўқнаш келиши мумкинлигини маълум қилди.

"Менимча, бу эҳтимоли юқори жанг, - деди Жейк Пол Баду Жекка қарши жанг ҳақида. - Шунчаки юлдузлар тўқнашиши керак, унинг олдинда жанги бор ва у ғалаба қозониши керак ва ҳоказо. Одамлар доим гапиришади. Бу мен интилаётган эътироф эмас. Ахир мен шунчаки жаҳон чемпиони бўлишни, ғалаба қозонишни ва ўз ҳаётим билан яшашни хоҳлайман".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг