UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 мар 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Камшибек Конкабаев ҳақида фикр билдирди

Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақиби Камшибек Конкабаев ҳақида гапирди.

Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, бир қанча халқаро мусобақалар ғолиби, профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов (12-0) қозоғистонлик Камшибек Конкабаев ҳақида фикр билдирди.

"Биз Камшибек билан яхши муносабатдамиз. У яхши дўст, яхши йигит. Инсон сифатида ҳам яхши. У қозоқ тилида гаплашади, мен ўзбек тилида. Муносабатларимиз соф дўстона", - дея Жалоловнинг сўзларини келтиради sports.kz сайти.

Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев қарама-қаршилиги сўнгги бор 2021 йил 31 майида — Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионати доирасида бўлиб ўтган эди. Ўша жангда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.

Бундан ташқари, яқинда якунланган "Странжа" мусобақаси чорак финали доирасида Жалолов - Конкабаев жанги ўтказилиши лозим эди, бироқ Камшибек қўлидан жароҳат олиб, жангда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг