UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

25 дек 15:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камшибек Кункабаев қайтмоқчи. У Баҳодир билан жанг қиладими?

Қозоғистонлик боксчи Камшибек Кункабаев ўзбекистонлик Баходир Жалоловнинг профессионал фаолияти ҳақида фикр билдирди.

— Сизнинг кўп йиллик рақибингиз, ўзбекистонлик Баходир Жалолов ҳозир профессионал боксда ўзини синаб кўряпти. У ҳаваскорлар боксдан кетганидан кейин кўпчилик энди навбат сизники, деб ҳисобламоқда. Охирги жаҳон чемпионатларидан сўнг бу фикрлар янада кўпайди…

— Ростини айтсам, кўпчилик менга ҳам шуни айтаяпти ва ёзаяпти: "Сенинг алоҳида ўрнинг бор, ҳали айтадиган гапинг бор". Баҳодир билан биз кўп йиллар давомида рингда тўқнаш келганмиз — гоҳ у ютган, гоҳ мен. Албатта, ҳар бир спортчи фаолиятини ёрқин ғалаба билан якунлашни орзу қилади. Мен ҳам бундай орзум борлигини яширмайман. Инсон қониқмайдиган бўлади: аввал чемпион бўлишни хоҳлайсан, кейин икки карра, кейин уч карра. Лекин буларнинг барчасига турли омиллар таъсир қилади.


— Ҳозир машғулот ўткаяпсизми?

— Ҳа, машғулот қиляпман, аммо терма жамоадагидек жадал эмас. Асосан соғлиқ ва формани сақлаш учун.


— Барча жароҳатлар тузалдими?

— Худога шукр, фаолиятим давомида жиддий жароҳатлар бўлмаган. Майда шикастлар даволанди — ҳозир ҳаммаси жойида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг