UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 фев 12:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳрайнлик аралаш яккакураш устаси UFC турнирнинг асосий жангида октагонга кўтарилади

Теглар :  Шамиль ГазиевUFC
Хабарингиз бор, 2 март куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, UFC Fight Night 238 оқшомининг асосий жангида асли келиб чиқиши доғистонлик бўлган, ҳозирда Баҳрайн давлати шарафини ҳимоя қилаётган Шамиль Газиев  хедлайнер мақомида октагонга чиқади. Оғир вазн тоифасида жангларини ўтказиб келаётган Газиев суринамлик нокаутчи Жаирзиньо Розенстрайк билан ўзаро тўқнаш келади.

Шамиль ўзининг UFC октагонидаги иккинчи жангидаёқ шундай имкониятга эга бўлмоқда. Аслида UFC Fight Night 238 турнири Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо промоушен раҳбарлари Саудиядаги турнирни ёз фаслига кўчиришга қарор қилишди. 

Маълумот учун, мағлубият нималигини билмай келаётган 33 ёшли Шамиль Газиев ўтган йилнинг декабрь ойида UFC промоушенидаги дебют жангини ўтказганди. Лас-Вегасда ўтган UFC 296 турнирида у Мартин Будаяни иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.

Суринамлик 35 ёшли Жаирзиньо Розенстрайк эса сўнгги жангларида омадсизликка учрамоқда. У охирги 8 та жангидан 5 тасида мағлубият аламини тотиб кўрди. "Биги Бой" ўтган йилнинг май ойида Жаилтон Алмейдага ютқазиб қўйганди. Жаилтон рақибини биринчи раунддаёқ бўғиб қўйган эди. 

Айни пайтда Жаирзиньо Розенстрайк UFC оғир вазнлилар рейтингида 12-ўринни эгалаб турибди. Шамиль Газиев эса ҳали дивизионнинг Топ-15 жангчилари сафига кирмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг