UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 14:25
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш: Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО

4-5 март кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. 

Чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Журъатбек Раҳмонов, Чирчиқ шаҳар прокурори, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби, шаҳар кураш федерацияси раиси Хайрулла Бўриев, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлашди ва уларга мусобақаларда омад тилашди.   

Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 тадан вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишди. Ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги бир гуруҳ ҳакамлар эса мусобақани бошқариб боришди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Эркин йўналиш (Ўғил болалар)

42 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев ( Фарғона), 45 кг. Самандар Бурҳонов (Жиззах), 50 кг. Сардор Абдуллаев (Тошкент в.), 55 кг. Шохруҳ Примов (Навоий), 60 кг. Қувонч Хуррамов (Самарқанд), 65 кг.Асилбек Тожибоев (Тошкент ш.), 71 кг. Хожиакбар Нўъмонов (Андижон), 77 кг. Абдукарим Тошпўлатов (Самарқанд), 85 кг. Муҳаммадюсуф Мамажонов (Фарғона), 95 кг. Наврўз Мамаюсупов (Навоий), +95 кг. Акобир Қурбонов (Бухоро).

Эркин йўналиш (Қизлар)

44 кг. Жасмина Маъмуржонова (Фарғона), 48 кг. Гулсанам Абдукаримова (Фарғона), 52 кг. Феруза Собирова (Наманган), 57 кг. Муслима Турсуналиева (Андижон), 63 кг. Феруза Юсупжонова (Наманган), 70 кг. Ойдина Эргашева (Наманган), +70 кг. Хургидахон Ослонбоева (Фарғона).

Ўғил болалар. Белбоғли курашнинг классик йўналиши

42 кг. Аҳрор Ғофуржонов (Наманган), 45 кг. Хумоюнмирзо Билолдинов (Андижон), 50 кг. Шуҳратбек Қирғизбоев (Андижон), 55 кг. Аббос Аҳмаджонов (Наманган), 60 кг. Самандар Солиев (Фарғона), 65 кг. Илёсбек Юлдошев (Андижон), 71 кг. Озодбек Абдусатторов (Фарғона), 77 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент ш.), 85 кг. Оллоберди Каримбердиев (Тошкент в.), 95 кг. Элдор Маҳмудов (Тошкент ш.), +95 кг. Достон Исматуллаев (Сирдарё).

Мусобақа якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг