UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 09:49
Янгиликлар

Футбол

Бир ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин

"Рома" клуби Иван Юричнинг ўрнига бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, Римликлар раҳбарлари Паулу Соузанинг вакиллари билан алоқага чиқишган. Соуза БААнинг "Шабаб ал Аҳли" клуби устози ҳисобланади. 

Бундан бир ойча олдин "Шабаб ал Аҳли" айнан Соуза бошчилигида ОЧЛ 2 мусобақаси 2-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган эди. Лекин римликларни ўйлантираётган жиҳат бор, яъни Соузанинг ҳозирги жамоаси билан шартномасида товон пули кўрсатилган. Шу сабаб "Рома" раҳбарлари бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.

"Рома"га "Челси" собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг номзодини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилишган.

Бундан ташқари, номзодлар орасида яқинда Саудия Арабистони терма жамоасидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзичлар борлиги айтилмоқда.

Мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Даниэле де Россини яна ортга қайтариш ҳақида эса бош қотирилмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг