UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 фев 08:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков: "Лос-Анжелесда – фақат жанглардан тушган даромад билан яшаб бўлмайди"

Теглар :  Богдан Гусков
UFC жангчиси Богдан Гусков Лос-Анжелесдаги юқори нархлар ҳақида фикр билдирди.

"Пул жиҳатидан Лос-Анжелес умуман даҳшатли шаҳар.

Фақат жанглардан тушган даромад билан яшаб бўлмайди. Охирги сафаримда ўн минг доллар сарфладим. Масалан, бошланғич гонорар 12 минг доллар бўлса, қандай қилиб яшайсан? Агар таваккал қилиб, Москвада машқ қилишни танласанг – ҳа, мумкин. Аммо Америкада – йўқ. Машинасиз ҳеч қаерга боролмайсан. Ундан ташқари, турар жой, овқат... Биргина яхши томони – ҳар куни UFC PI’да овқатланиш мумкин, бу билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

Лос-Анжелесдаги нархлар ҳақиқий оғриқли мавзу. Мен ҳар доим сифат учун пул тўлашга тайёрман, аммо 38-40 долларга шўрва – бу ортиқча. Ҳеч қаерда автотураргоҳ йўқ. UFC бизга даунтаунда жуда зўр меҳмонхона ижарага олган, 64-қаватда яшадик, ҳаммаси ажойиб. Аммо унинг ёнидаги парковка кунига 70 доллар туради. Шундоқ ҳам машина учун 2000 доллар сарфлаган эдим.

Яна бир муаммо – биз яшаган жой жиноятчилар кам ҳудуд ҳисобланарди, аммо доимий равишда отишмалар, полиция, осмондаги вертолётлар. Ҳар қадамда қочоқлар. Ва менга тушунтиришларича, уларнинг оддий одамлардан кўпроқ ҳуқуқлари бор. Шунинг учун улар ўзларини сурбетларча тутишади. Вегасда ҳам қочоқлар бор, лекин улар билан кўп тўқнаш келмайсан. Бу ерда эса Starbucks’га кирсанг, сени кофе сотиб олишга шунчаки мажбур қилишади", – деди Богдан Гусков.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг