UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 13:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Мақсадимиз - 3 та олтин эди"

Бокс бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Виктор Фархутдинов шогирдларининг БААнинг Дубай шаҳрида якунига етган IBA Жаҳон чемпионатидаги иштирокини таҳлил қилди.

"Биринчи навбатда жамоамизга - мураббийлар штабига, барча мутахассисларга, шифокорларга, массажчиларга, Россия бокс федерациясига, ёнимда бўлган барчага миннатдорлик билдираман. Тайёргарлик узоқ ва жиддий бўлди. Эҳтимол, мен Россия ва Совет бокси тарихида биринчи марта мураббийлар таркибига ёрдам беришга, секундантлик қилишга рухсат бердим. Агар бирор нарса қўшадиган бўлсам, суҳбатларга унчалик аралашмасдим. Иштирокчилар таркиби турнирда энг кучли эди. Бутун жамоага раҳмат, биз катта иш қилдик, жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгалладик. Турнир олдидан учта олтин вазифаси мажбуриятини олгандим. Етмай қолгандан кўра кўпроқ олиш керак дегандим.

Ҳамма муносиб иштирок этди, бутун жамоа финал ва ярим финалга чиқди. Жамоа сардори Муслим Гаджимагомедов совет ва рус бокси тарихидаги биринчи уч карра жаҳон чемпиони бўлди. Жамоамиздагиларнинг аксарияти ёшлар эди, мен бутун жамоани, барча чемпионларни билардим. Доим шундай қиламан - инсон Россия чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди, у жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатига боришга лойиқ. Фақат қўпол қоидабузарлик ёки кимдир бетоб бўлиб қолса, ўзгартириш киритишимиз мумкин. Ҳамма тайёр ҳолда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жуда мамнунман", - деди Фархутдинов.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси 13 та вазннинг барчасида медаль қўлга киритди. Ўн икки боксчи билан финалда қатнашган руслар 7 та вазнда чемпион бўлишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 дек 15:16:30
Тож
Нечтасини қулоғидан тортиб финалгача чиқардинглар? Жуда уятли бўлганлариям бор. Шу жойига қойил қолмадик. Мукофот пулини ярми сизларники, эвазига қатнашманглар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг