UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 мар 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатида ўзлари учун тарихий натижа қайд этишди

Сербияда ташкил этилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.

Ортда қолган чорак финал баҳсларида 4 нафар ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига сазовор бўлди. 

Маълумки, бу босқичга етиб келган ҳар бир иштирокчи ўзи учун камида бронза медалини нақд қилади. Ўзбекистонлик боксчи қизлар ҳали ҳеч бир дунё биринчилигида 4 та медал қўлга киритмаганини инобатга олсак, бу жамоамиз учун тарихий чемпионатга айланмоқда.

Кечаги кун натижалари:

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Златислава Чуканова (Болгария) 5:2

-60 кг: Ситора Турдибекова - Виктория Графеева (Қозоғистон) 0:5

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Муния Тутире (Марокаш) 5:0

-81 кг: Соҳиба Рўзметова - Бусра Исилдар (Туркия) 0:5

-48 кг: Фарзона Фозилова - Анаханим Исмаилова (Озарбайжон) 5:0

-52 кг: Феруза Казакова - Имане Эл Аъзами (Марокаш) 5:0

-57 кг: Нигина Ўктамова - Андела Бранкович (Сербия) 0:5

-75 кг: Азиза Зокирова - Аофе Орюрки (Ирландия) 1:4


Бугун ярим финал босқичида рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Фарзона Фозилова - Юлия Чумгалакова (Россия)

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ху Меийи (Хитой)

-52 кг: Феруза Казакова - Панг Чол Ми (КХДР)

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Албина Молдажанова (Россия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг