UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 дек 14:08
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Мақсад ва марра сари интилаётган қамашилик ёшлар

Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, айниқса, болалар спортини ровожлантириш орқали ёшларнинг ўзлари қизиққан спорт турлари билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда.

Бундай юксак эътибордан унумли фойдаланган спортчи-ўқувчилар бор маҳоратларини ишга солиб, мақсадлари сари дадил қадам ташлашмоқда. Қашқадарё вилоят спорт бошқармаси тасарруфидаги Қамаши туман 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам спорт машғулотларига қатнаётган болаларнинг юз-кўзларида яратилган имкониятлардан, бугунидан шодумонликни англаб олиш қийин эмас.

Тажрибали мутахассис Ғанишер Эргашев раҳбарлик қилаётган мазкур спорт мактабида айни пайтда 1000 нафарга яқин ўғил-қизлар спортнинг футбол, бокс, волейбол, қўл тўпи, стол тенниси, таэквондо WT, дзюдо, оғир атлетика, кураш, Ўзбек жанг санъати, пара футбол, пара пауэрлифтинг, пара енгил атлетика турлари бўйича 24 нафар малакали мураббийлар қўл остида мунтазам машғулотларга киришган.   

Спорт мактаби тарбияланувчилари орасида ўтказилаётган турли мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлиб, эътирофга сазовор бўлаётганлари талайгина. Хусусан, оғир атлетика, енгил атлетика, Ўзбек жанг санъати, стол тенниси, гандбол, футбол, таэквондо сингари спорт турлари билан шуғулланаётган ёшлар вилоят ва республика миқёсидаги беллашувларда совринли ўринлар билан қайтишмоқда.

Айниқса, енгил атлетика бўйича малакали тренер Шахноза Номозова шогирдларининг қўлга киритаётган натижалари эътирофга сазовор дейиш мумкин. Мисол учун, 2024 йилда Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида спорт мактаби енгил атлеткачилари ҳам иштирок этиб, бир нечта совринли ўринларга эгалик қилишган.

Жорий йилги Республика чемпионатларида Бехруз Худойназаров, Жонибек Самадов, Муҳаммадали Жобборов, Давлатбек Самадов, Озодбек Абдихомидов каби спортчилар енгил атлетиканинг турли йўналишларидан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишиб, спорт мактабининг фахрига айланишди.

- Спортнинг енгил атлетика турини аҳоли орасида, жумладан, ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш, иқтидорли ўғил-қизларни кашф этиб, катта спорт сари етаклаш бош вазифаларимиздан саналади, - дейди Қамаши туман 1-сонли спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббий Шахноза Номозова. - Яратилган бундай кенг имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, мавжуд спорт турларидан истеъдодли болалар қобилиятини шакллантириб, терма жамоалар таркибига муносиб номзодлар тайёрлаш қолаверса, 2026 йилда совринли натижаларимизни янада кўпайтиришни  мақсад қилганмиз.

Демак, жорий йилги ютуқлар сони кейинги йилда янаям кўпяди боиси, шу масканда меҳнат қилаётган устозлар ва спортга ошно болалар учун бу каби эътибор-эътироф уларни мақсад ва марра сари етаклаверади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг