UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 11:55
Янгиликлар

Теннис

Бўйи энг паст жаҳоннинг собиқ 26-ракеткаси 32 ёшида фаолиятини якунлади

Теглар :  Дэвис Лорен
Бу ҳақда америкалик Лорен Дэвиснинг ўзи ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида маълум қилди.

"Умримнинг сўнгги 20 йилини теннисга бағишладим, аммо US Open мусобақасидан кейин хайрлашиш вақти келганини тушундим. Орзуларим қаторига мен 16 ёшимда уйни ва менга одатий бўлган ҳамма нарсани ташлаб кетдим. Флоридага кўчиб ўтдим ва бир йилдан камроқ вақт ичида профессионал теннисчига айландим.

Ҳеч қачон энг баланд бўйли ҳам, энг истеъдодли ҳам бўлмаганман, лекин нимани хоҳлашимни билардим. Бўйим 165 см, Турдаги энг паст бўйли теннисчилардан бири эдим, лекин бу ҳеч қачон мени чекламади. Мен қатъиятли эдим. Буни ўзига хос намуна бўлиш ва бошқаларни илҳомлантириш имконияти деб билдим. Ўйлайманки, буни уддаладим", - деб ёзди америкалик теннисчи.

Дэвис профессионал теннисчилик фаолияти давомида иккита WTA яккалик чемпионлик совринини қўлга киритди. У US Open-2025 саралаш босқичидан сўнг кортга чиқмади. Бу турнирда у биринчи босқичдаёқ мағлуб бўлди. Айнан US Open унинг фаолиятидаги сўнгги мусобақа бўлиб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг