UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 18:47
Янгиликлар

Дзюдо

Breaking news! Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибимиз маълум + ПОСТЕР

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳри тарихда илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Муҳташам "Ҳумо Арена" саройи мезбонлик қилувчи дунё биринчилигида иштирок этиш истагини айни шу сонияларгача 5 қитъанинг 86 давлатидан 568 нафар дзюдочи расман билдирган. Кўпчиликни мезбон сифатида Ўзбекистон терма жамоаси қандай таркиб билан иштирок этиши қизиқтираётганди. 

Ниҳоят, терма жамоамиз мураббийлар штаби "Ҳумо Арена" татамиларида жаҳон чемпионати медаллари учун курашадиган таркибни эълон қилишди. Кутилганидек, яккалик баҳсларидан ташқари мусобақанинг сўнгги куни ўтказилувчи аралаш жамоавий беллашувларда ҳам иштирок этамиз.   

Маълумот учун, ҳар бир давлат жами 18 нафар (9+9 ) дзюдочини жаҳон чемпионати учун рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ўзбекистон фақат аёллар ўртасидаги энг оғир (+78 кг) вазн тоифасида қатнашмайди. Лекин сон лимитидан бошқа вазн учун фойдаландик. Яъни, аёллар терма жамоамиз -52, -57 ва -70 кг вазн тоифаларида икки нафардан дзюдочи билан мусобақани бошлайди.   

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 

-48 кг: Халима Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова 

-52 кг: Сита Кадамбаева 

-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова 

-57 кг: Шукуржон Аминова 

-63 кг: Севинч Исоқова 

-70 кг: Гулноза Матниязова 

-70 кг: Шоҳиста Назарова 

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева 

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов 

-73 кг: Муроджон Йўлдошев 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

+100 кг: Алишер Юсупов

Аралаш терма жамоа (MIX TEAM)

-57 кг: Шукуржон Аминова, Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Моҳинур Пармонова

-73 кг: Обидхон Номонов, Шаҳрам Аҳадов

-90 кг: Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев

+90 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров, Бекмурод Олтибоев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг