UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 сен 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида 5 нафар боксчимизга мухлислик қиламиз. Яна бир Олимпиада чемпионимизнинг юриши бошланади

Шу кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича World Boxing шафелигида эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни ҳам худди кечаги сингари 5 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга кўтарилади. Улар орасида Париж-2024 Олимпиадаси ҳамда жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам бор. -65 кг вазн тоифасидаги боксчимиз илк жангида хитойлик Жианхао Жуга қарши рингга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 01:45да бошланади. 

Кун давомида шунингдек, Миразизбек Мирзахалилов (-55 кг), Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Хуморабону Мамажонова (-57 кг) ва Азиза Зокирова (-70 кг) жаҳон чемпионатидаги иштирокларига киришишади.  


Боксчиларимиз иштирокидаги жанглар:

-55 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Паван Бартвал (Ҳиндистон) Б ринг. 16:00

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Никодем Козак (Польша) А ринг. 17:45

-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Бояна Гойкович (Черногория) Б ринг. 22:30

-70 кг: Азиза Зокирова - Регина Лакос (Венгрия) А ринг. 23:30

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жианхао Жу (Хитой) Б ринг. 01:45


Биринчи дастур одатдагидек Тошкент вақти билан соат 15:00, кечки дастур эса 22:00`да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Феруза Казакова (-51 кг), Шавкатжон Болтаев (-71 кг), Ситора Турдибекова (-60 кг) ва Олтиной Сотимбоева (+80 кг) жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг