UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 09:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Мулложонов ва Бахтиёров WBC Гран-присининг 1/8 финалида рингга чиқади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-приси доирасидаги нимчорак финал жанглари давом этмоқда.

Бугунги кун доирасида ўзбекистонлик икки чарм қўлқоп устаси ўз жангларини ўтказади. Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, оғир вазнли Лазизбек Мулложонов WBC Гран-приси 1/8 финалида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилади. 

Апрель ойида ўтказилган дастлабки босқич доирасида Мулложонов панамалик Марвин Мендосани, Баала эса Дания вакили Мортен Гивсковни мағлуб этганди. Лазизбек проф боксда ҳозиргача 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Юнесс Баала ҳисобида эса 3 та ғалаба бор.

Бугун шунингдек, ярименгил вазндаги боксчимиз Аюбхон Бахтиёров (6-0) ҳам чорак финал чиптаси учун рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз Жон Болано (Колумбия, 4-0) билан тўқнаш келади. Ҳар икки боксчи ҳам ҳали проф фаолиятларида мағлубиятга учрамаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча супер енгил вазннинг нимчорак финал жангида Мужибилло Турсунов (7-0) Алан Эзикель Дутра (Аргентина, 15-1)га фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг