UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 13:17
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов Руминия турнири пешқадамига қарши дона суради

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнири давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамловчи ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган гроссмейстеримиз бугун 3-турда оқ доналарда Фабиано Каруана (АҚШ, 2805) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Каруана турнирнинг биринчи сараланган шахматчиси ҳисобланади. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади. Ҳозирча Нодирбек 0,5 очко билан турнир жадвалида охиридан битта олдинга ўринни эгаллаб турибди. Агар бугун пешқадам мағлуб этиладиган бўлса, вазият буткул ўзгариб кетади. Турнир жадвалида 1,5 тадан очкога эга Каруана ва Гукеш пешқадамлик қиляпти. 

3-тур жуфтликлари: Гукеш – Прагнанандҳа, Нодирбек Абдусатторов – Фабиано Каруана, Вашье-Лаграв – Фирузджа, Гири – Непомнящий, Со – Дяк.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг