UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 4 та учрашув ўтказади + ФОТО

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақанинг биринчи куни ортда қолди.

Ўз тарихида 10-маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирда жами 8 нафар гроссмейстер, улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси мазкур мусобақанинг 2022 йилги чемпиони ҳисобланади. 

Хабар берганимиздек, Нодирбек кеча ўтказилган 3 та тур учрашувида 3 хил натижа қайд этди. Ғалаба билан бошлаб, ўртада дуранг ва якунда мағлубият билан тугатди. Бугунги учрашувлар олдидан у қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринни эгаллаб турибди. Кеча 3-турда айнан Абдусатторовни таслим этган Ян Непомняший мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қиляпти. Кеча у Нодирбекнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетганди. 

Бугун рапид йўналишида қолган 4 та тур учрашувлари ўтказилади. Абдусатторов бугунги иштирокини қора доналарда Владислав Артемьевга қарши баҳс билан бошлайди. Кейин оқ доналарда озарбайжонлик Шахрияр Мамедьяров билан ҳисоб-китоб қилади. Олтинчи турда яна оқ доналарда ўйнайди, бу сафарги рақиб - Риччард Раппорт! Рапиддаги иштирокини қора доналарда мезбонлар вакили Рауф Мамедовга қарши учрашув билан якунлайди.   

Маълумот учун, норвегиялик Магнус Карлсен турнирнинг 4 карра ғолиби ҳисобланади. Шахрияр Мамедъяров икки бор чемпионликка эришган бўлса, Фабиано Каруана (АҚШ), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) ва Видит Сантош (Ҳиндистон) бир маротабадан бош совринга эга чиққан.    

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг