UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 13:50
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов Шуша турниридаги иштирокини бошлайди

Бугун Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган анъанавий мусобақа бошланади.

Ўз тарихида 10-маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли турнирда жами 8 нафар гроссмейстер, улар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли шахматчиси мазкур мусобақанинг 2022 йилги чемпиони ҳисобланади. 

Ўнинчи юбилей турнир иштирокчилари: Шахрияр Мамедъяров, Рауф Мамедов, Айдин Сулейманли (барчаси Озарбайжон), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Владислав Артемьев, Ян Непомнящий (иккиси ҳам ФИДЕ), Ричард Раппорт (Венгрия), Аравинд Читамбарам (Ҳиндистон).

Қатнашчилар бугун ва эртага рапид, 29 сентябрь куни эса блиц йўналишида ўзаро баҳсларга киришадилар. Вугар Гашимов халқаро хотира турнирининг амалдаги чемпиони ҳиндистонлик Видит Сантош мусобақага кела олмади. Унинг ўрнини бошқа бир ҳинд гроссмейстери Аравинд Читамбарам эгаллади.

Маълумот учун, норвегиялик Магнус Карлсен турнирнинг 4 карра ғолиби ҳисобланади. Шахрияр Мамедъяров икки бор чемпионликка эришган бўлса, Фабиано Каруана (АҚШ), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) ва Видит Сантош (Ҳиндистон) бир маротабадан бош совринга эга чиққан.        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг