UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 15:11
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Tata Steel Chess турнирида сўнгги тур ўтказилади. Нодирбекларда имконият қандай?

Икки ҳафта давомида Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси бугун ўз якунига етади.

Бугун сўнгги 13-турда "Мастерс" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Пентала Ҳарикришнага қарши баҳс олиб боради. Нодирбекда турнир чемпиони бўлиш имконияти деярли қолмаган. Лекин умуман йўқ эмас. 

Ундан бир очко кўп жамғарган икки ҳинд гроссмейстерлари бугун 13-турда ютқазган тақдирларида Нодирбекда очколарни тенглаштириб олиш имконияти юзага келади. Фақат бунинг учун унинг ўзи ҳам рақибини мағлуб этиши керак бўлади. Бугунги партия олдидан амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу 8,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам бўлиб турибди. Агар кеча Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эргаисига ютқазмаганида, бугун чемпионлик учун имкониятни анча юқори бўлар эди. 

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) кетма-кет иккита ғалабасига қарамай, турнирда совринли учликдан жой ололмайди. У бугун 13-турда қора доналарда хитойлик аёл шахматчи Лу Миаойи билан тўқнаш келади. Якуббоев 7 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи поғонадаги германиялик Фредерик Сван ҳисобида ҳам 7 очко бор. Чехиялик Ван Нгуен 8,5 очко билан "Челленжер" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошилик қиляпти. Озарбайжонлик Айдин Сулейманли ва нидерландиялик Эрвин Л`ами ҳисобида ҳам 8,5 очкодан бор, улар кучли учликни якунлаб беришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг