UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 11:34
Янгиликлар

Бошқалар

Бунақаси бўлмаганди! 13 ёшли қизимиз Осиё рекордини янгилади + ФОТО

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Қирғистон давлати Бишкек шахрида Осие чемпионати ўтказилди. Ушбу қитъа чемпионатида Осиёнинг ўндан зиёд давлатидан 500 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди. Улар қаторида Воҳиддин Нажмиддинов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам медаллар учун кураш олиб боришди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, 13 ёшли Шоҳсанам Мирфозилова 53 кг вазн тоифасидаги баҳсларда нафақат чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди, балки Осиё рекордини янгилашга ҳам муваффақ бўлди. У 10 дақиқа ичида 16 кг тошни 137 маратоба кўтаришга муваффақ бўлди. 

Терма жамоамиз аъзоларидан +95 кг вазн тоифасида Шерали Носиров Осиё чемпиони бўлди. Фахрийлар ўртасидаги -73 кг вазн тоифаси беллашувларида Воҳиддин Нажмиддинов энг яхши натижа билан олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, терма жамоамиз бош мураббийи Лочин Ҳусанов (-95 кг) ҳам Осиё чемпионига айланди. 

Ҳамюртларимиздан Элёр Урушев (-85 кг), Отамурод Туродов (-95 кг), Шоҳруҳ Ҳамидов (63 кг) ва Жавоҳир Қурбонов (95 кг) кумуш медални қўлга киритди. Темур Риболкин (-63 кг), Исматилло Аҳмедов (-73 кг), Шодилбек Эргашев (-85 кг) ва Радмир Асанов Радмир бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 4 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида фахрили учинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг