UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 сен 12:43
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Асосий рақибларимиз 3-турда қандай натижа қайд этишди + ФОТО

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кетма-кет учта турда ғалабага эришди. Ёш гроссмейстерларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Тринидад ва Тобаго, 2-турда Мисрни, 3-турда эса Хорватияни бир хил 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионлик ҳимоясини давом эттиришяпти. 

Терма жамоамизнинг асосий рақиблари ҳам осон ғалабаларга эришишмоқда. Ҳиндистон терма жамоаси кеча ўтказилган 3-турда Венгрияни 3,5:05, Хитой Словенияни 3:1, АҚШ Болгарияни 3,5:0,5, Озарбайжон Молдовани 3:1, Арманистон Бразилияни 3:1 ҳисобида таслим этди. 

Жами 16 давлат терма жамоалари 100 фоизлик очко қўлга киритиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра жадвалда етакчилик қилишяпти. Бу турда бироз кутилмаганда Италия Нидерландияни 3:1, Литва Германияни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этиб қўйди.

Кеча ўтказилган 3-турда Украина Австралиядан 2,5:1,5, Сербия Швейцариядан 2,5:1,5, Магнус Карлсен бошчилигидаги Норвегия эса Колумбия терма жамоасидан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг