UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 09:14
Янгиликлар

Дзюдо

Бухоро кичик ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди

15-17 декабрь кунлари Бухородаги спорт мактаби манежида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

U13 ва U15 ёш тоифасидаги дзюдочилар ўртасида ташкил этилган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг иқтидорли дзюдочилари бир нечта вазн тоифасида ўзаро беллашишди.

Жами 431 нафар дзюдочи қатнашган Ўзбекистон чемпионатининг 13 ёшлилар баҳсида мезбонлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кучли учликдан Самарқанд ва Қашқадарё БЎСМ жамоалари жой олишди. 

Эътиборлиси, умумий иштирокчиларнинг 172 нафарини қиз болалар ташкил этди. Бу қувонарли ҳол, албатта. U15 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатида Навоий вилояти жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Кучли учликни Хоразм ва Самарқанд вилояти ёш дзюдочилари якунлаб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг