UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 окт 11:34
Янгиликлар

Кураш

Бухорода кураш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Бухорода ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи финал баҳси ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, спортсевар ёшлар, спорт мураббийлари ҳамда фахрийлари қатнашди. Тадбирда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли, айниқса, маҳаллалардаги ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тилга олинди. 

Айниқса, “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг ташкил қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.  

“Бош прокурор кубоги” мусобақасининг вилоят босқичида маҳалла, сектор, шаҳар-туманлар босқичидан муваффақиятли ўтган 200 нафарга яқин ўғил-қизлар ғолиблик учун беллашди. Хусусан, ўғил болалар 5 та вазнда, қизлар эса 4 та вазн тоифасида мусобақада иштирок этди.  

Қизиқарли баҳсларга бой ўтган финал мусобақаларидан ўз вазнида тенгсиз деб топилган ёшлар муносиб тақдирланди. Бундан ташқари, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш спорт тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган туман, шаҳар секторлар раҳбарлари ва масъулларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг