UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 июн 09:23
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

“CAMC Engineering” компанияси Бош директори билан Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни муҳокама қилинди

Айни кунларда Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси Бош директори Ли Хайсинь Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.

Спорт вазирлигида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг бугунги ҳолати ва келгусида комплексдан самарали фойдаланиш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни вазир Адҳам Икрамов олиб борди. Унда, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Учрашувда олиб бораётган бунёдкорлик ишларининг бугунги ҳолати ва қўшимча қуриладиган яна иккита бино (тиббиёт маркази ва 400 ўринли меҳмонхона)нинг лойиҳаси батафсил муҳокама қилинди. Адҳам Икрамов комплекснинг барпо этилишини давлатимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, қурилиш ишлари узликсиз олиб борилиши учун барча шароит яратиб берилаётганини таъкидлади. 

Жаноб Ли ҳамкорлик Хитой компанияси учун ҳам манфаатли бўлаётгани, келгусида ҳам қатор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан мамнун бўлишини билдирди.

Йиғилиш доирасида Ойбек Касимов мусобақани ўтказиш дирекциясининг ташкилий тузилмаси ва унинг фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди. Суҳбат давомида қурилиш ишларини жадаллаштириш, барпо этилаётган қўшимча бинолар ва ташриф буюрувчилар учун кўнгилочар майдонларининг лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг