UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 мар 13:34
Янгиликлар

Кураш

“Cамо”да “кураш маликалари” аниқланди + ФОТО

Теглар :  КурашФарғона
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида хотин-қизлар ўртасида “Кураш маликалари” республика турнири ўтказилди.

Унда 200 нафарга яқин спортчи ўз омадини синаб кўрди. Фарғона шаҳри мезбонлик қилган турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этди. Жами 8 та вазн тоифасидаги баҳсларда полвонлар яккалик ва жамоавий беллашувларда ўз имкониятини амалда кўрсатди. 

Эътиборлиси, иштирокчилар орасида ҳаваскор спортчилар билан бирга, халқаро мусобақалар ғолиблари, жаҳон ва Осиё чемпионларининг ҳам қатнашганлиги умидли курашчилар учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда вилоят кураш федерацияси томонидан ушбу мусобақага кўрилган катта тайёргарлик ишлари қизларга байрамона кайфиятни ҳадя этди.  

Якуний натижага кўра, умумжамоа ҳисобида сурхондарёлик қизлар биринчи ўринга сазовор бўлди. Тошкент шаҳри, Фарғона ва Бухоро вилояти жамоалари кучли учликка якун ясаб берди.  

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақада алоҳида намуна кўрсатган хотин-қизлар ва ҳамкорларга федерациянинг ташаккурномалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг