UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 апр 07:37
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар ўртасида Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 500 000 еврони ташкил қилувчи мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 12-турнинг биттагина партиясида томонлар муросага келишди. Қолган учта партияда бир томоннинг ғалабаси қайд этилди. Пешқадам Ян Непомнящий оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳани мағлуб эта олмади.

Россиялик шахматчининг очко йўқотишидан унинг таъқибчилари унумли фойдаланиб қолишди. Гукеш қора доналарда аутсайдер Нижат Абасовни, Хикару Накамура эса француз Алиреза Фируджани таслим этди. Мусобақа якунланишига икки тур қолган бир пайтда Ян, Гукеш ва Хикаруда 7,5 тадан очко бор. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Candidates Tournament 2024. 12-тур натижалари


Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2760) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 0:1

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — 1:0

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 1/2:1/2.

12-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1-3. Непомняший, Гукеш, Накамура – 7,5 очкодан

4. Каруана – 7 

5. Прагнанандҳа – 6

6. Видит – 5

7. Фируджа – 4,5

8. Абасов – 3.

Candidates Tournament 2024. 13-тур жуфтликлари

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789)

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) 

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг