UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 апр 11:41
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Дурангсиз турдан сўнг пешқадам ўзгармади + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар ўртасидаги баҳсларда хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боряпти.

Олтинчи турнинг барча партияларида бир томоннинг ғалабаси кузатилди. Ҳеч бир партияда дуранг натижа қайд этилмади. Пешқадам хитойлик Тан Чжунъи оқ доналарда украиналик Анна Музичукни таслим этди. FIDE байроғи остида қатнашаётган россиялик Александра Горячкина қора доналарда ўйнашига қарамай, болгариялик Нургюл Салимовада устун келди. 

Еттинчи тур олдидан Тан 4,5 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Горячкина ҳисобида 4 очко бор. Кучли учликка Екатерина Лагно 3,5 очко билан якун ясаган. Бугун айнан 7-турда Тан энг яқин таъқибчиси Горячкинага қарши қора доналарда баҳс олиб боради.  

Candidates Women Tournament 2024. 6-тур натижалари

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Екатерина Лагно (FIDE) – 0:1.

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Лэй Тинцзе (Хитой) – 0:1.

Тань Чжунъи (Хитой) — Анна Музичук (Украина) – 1:0.

Нургюл Салимова (Болгария) — Александра Горячкина (FIDE) – 0:1.

Candidates Women Tournament 2024. 7-тур жуфтликлари (11 апрель)

Екатерина Лагно (FIDE) — Нургюл Салимова (Болгария) 

Александра Горячкина (FIDE) — Тань Чжунъи (Хитой) 

Анна Музичук (Украина) — Хампи Конеру (Ҳиндистон)

Лэй Тинцзе (Хитой) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон)

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг