UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 апр 12:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян шу ҳафтадаёқ жанг ўтказади, рақиб Махачевнинг жамоадоши + ПОСТЕР

Асли арманистонлик, ҳозирда Россия шарафини ҳимоя қилаётган аралаш яккакураш устаси Арман Царукян яна "иш"га қайтяпти.

Царукян 2 май куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган грепплинг бўйича Karate Combat 54 турнирида жанг қилади. Унинг рақиби ватандоши Маккашарип Зайнуков бўлади. Зайнуков Ислам Махачевнинг жамоадоши ҳисобланади. Ушбу жанг 80 килограмм вазн тоифасида ўтказилади, деб хабар бермоқда таниқли спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани.

Шунингдек, ушбу турнирда таниқли аралаш яккакураш усталаридан Муҳаммад Мокаев, Сэм Алви ва Тайрон Спонг ҳам иштирок этади. Сэм Алви ва Тайрон Спонг ўртасидаги тўқнашув ушбу оқшомнинг асосий жанги бўлади. 

Маълумот учун, Маккашарип Зайнуков профессионал йўналишда 20 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. Айни пайтда у 5 та ғалабали серияли билан келмоқда. Сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида PFL турнирида ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан Дедрик Сандерсни мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг