UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 авг 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра: "Менда ҳали ҳам исботлашим керак бўлган нарсалар бор"

UFC собиқ чемпиони Чарльз Оливейра Илия Топуриядан оғир нокаут қабул қилиб олгач, қисқа муддатда Рафаэль Физиевга қарши жанг қилиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.

"Кўпчилик: “Бу рақамли турнир эмас, тўлови камроқ бўлади” дейди. Лекин бу пул ҳақида эмас, рақамли турнир мақоми ҳақида ҳам эмас. Бу миллат ҳақида — ўз халқинг олдида жанг қилиш ҳақида. Шунинг учун менда энергия жуда юқори. Бразилиялик баъзи жангчилар бу турнирда қатнашишни истамайди, баъзилари эса истайди — ҳар кимнинг ўз сабаби бор. Кимдир учун бу пул, мен учун эса йўқ. Мен учун бу ном. Оилам ва халқим олдида жанг қилиш ҳақида. Мен Бразилияда анча вақтдан бери жанг қилмаганман ва бу мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Мен UFCда 15 йилдан бери жанг қиламан. Ўзимнинг парвоз ва шўнғиш даврларим бўлган. Мен бонуслар ва сабмишенлар бўйича рекордга эгаман. Енгил вазнда собиқ чемпионман. Менинг тарихим ёзиб бўлинган. Бу жанг мен учун нима? Оилам ва халқим олдида жанг қилиш, ҳозиргидек бахтиёр бўлиш. Шундай экан, ҳеч қандай босим йўқ. Мен оддий жойдан чиққан йигитман, дунёда муваффақият қозондим ва эндиликда халқим олдида яна жанг қилишни истайман.

Уйга қайтдим, оилам билан вақт ўтказдим ва яна машғулотга қайтдим. Чунки менда ҳали ҳам исботлайдиган ва эришадиган нарсалар бор", — деди бразилиялик жангчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг