UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июн 17:30
Янгиликлар

Дзюдо

Чирчиқ спорт мактаби мураббийи Тайпейда олтин медаль қўлга киритди

Хитой Тайпейида дзюдо бўйича Бутунжааҳон мастерлар ўйинлари (World masters games) ўйинлари бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, мазкур нуфузли халқаро мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Аваз Корганов 90 кг. вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 

Айни пайтда 37 ёшда бўлган олтин медаль соҳиби Аваз Корганов болалигидан ҳозирга қадар дзюдо гиламида Ватани, жамоаси манфаатини, ютуқларини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Аваз Корганов 2007 йил, 19 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлиб, мамлакат миллий терма жамоасига қабул қилинди. Терма жамоа сафида  2008 йилда Токиода ўтган жаҳон чемпионатида жамоавий баҳсларда кумуш медалга эришди.

Шунингдек, терма жамоа таркибида унга 2009 йил Туркияда, 2011 йил Эронда, 2012 йилда Тошкентда ўтган халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олиш насиб этди. Жароҳати туфайли Лондон-2012 Олимпиадасида қатнаша олмаган бўлса-да, дзюдо спортни ташлаб кетмади. Аксинча, майдонга мураббий сифатида қайтишга муваффақ бўлди. Бир муддат Сергели туман спорт мактабида мураббийлик қилди, сўнгра уч йил давомида Жанубий Кореяда ҳам фаолият кўрсатди. 

2021 йилдан Чирчиқ шаҳар спорт мактабида дзюдо бўлимида ишлаш асносида кўплаб ёшларни ўз ортидан эргаштира олди. Яъники, шогирдларини ҳам ўзи каби дюздо гиламидан ғолибона тарк этишга ўргатди ва ўргатмоқда. Дзюдо сирларини ўрганаётган 50 нафардан ортиқ ўғил-қизлар орасида иқтидорлилари талайгина. 

Дарвоқе, Аваз Корганов 2024 йил ноябрь ойида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам 90 кг. вазн тоифасида италиялик, бразилиялик, АҚШ ҳамда франциялик курашчиларни енгиб, финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланганди. Демак, марра баланд олинган ва  машғулотларга зўр берилганки,  эндиги уруниш олтинга айланди. 

Баракалла  спортчи - мураббий!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг