UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 ноя 11:35
Янгиликлар

Болалар спорти

Чирчиқда замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди

Теглар :  Чирчиқ
“Нур” маҳалласида бунёд этилган Чирчиқ шаҳар спорт мактабига қарашли замонавий спорт залининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов, Тошкент вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, депутат Равшан Дастиров, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби директори Суҳроб Султонов ва бошқалар иштирок этди.

Ўтган асрнинг 35-йилларида қурилган бино жорий йилда Опен бюджет доирасида ажратилган 1,5 млрд сўм маблағ ҳисобидан тўлиқ қайта барпо этилди. Чирчиқ шаҳар ёшлари хусусан, спорт мактаби спортчи-ўқувчилари учун фойдаланишга топширилган спорт иншоотининг айни “Президент олимпиадаси” республика босқичлари ўтаётган пайтда очилиши унинг аҳамиятини янада оширади.

Энди мазкур янги спорт зали ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Шунингдек, маросим доирасида  иштирокчилар томонидан “Яшил макон” лойиҳаси асосида дарахт экиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг