UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 ноя 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

U 23 Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Чирчиқ шаҳри мезбонлик қилган 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Мусобақанинг иккинчи куни ўғил болалар ўртасида -81, -90, -100, +100 кг, қизларда эса -63, -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Тошкент шаҳри жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Пойтахтлик дзюдочилар 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалига эга чиқишди. Тошкент вилояти жамоаси таркибида ҳам 3 нафар чемпион бўлди, лекин кумуш медаллар пойтахт дзюдочиларини пешқадамга айлантирди. Кучли учликка кеча эътироф этганимиз - Жиззаз вилояти жамоаси якун ясади. 

Чирчиқ шаҳрида ўтган U 23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати янги истеъдоларни кашф қилиб бергани билан аҳамиятли бўлди. Буни натижалар ҳам исботламоқда.   

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси (64 иштирокчи)

1. Нодирбек Мавлонбердиев (Тошкент вилояти)

2. Бобур Янгибоев (Сурхондарё)

3. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент вилояти)

3. Жавоҳир Аҳмедов (Сурхондарё)


-90 кг вазн тоифаси (44 иштирокчи)

1. Шербек Рашидов (Қашқадарё)

2. Султонбек Абдушукуров (Жиззах)

3. Асадбек Хотамов (Тошкент вилояти)

3. Арслонбек Қодиров (Сурхондарё)


-100 кг вазн тоифаси (29 иштирокчи)

1. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)

2. Миржалол Нормўминов (Тошкент шаҳри)

3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)

3. Жонибек Пардаев (Тошкент шаҳри)


+100 кг вазн тоифаси (23 иштирокчи)

1. Фазлиддин Рафиков (Тошкент шаҳри)

2. Зуфарбек Ўролов (Самарқанд)

3. Асадбек Шихназаров (Хоразм)

3. Жавоҳир Садинов (Самарқанд)


ҚИЗЛАР

-63 кг вазн тоифаси (22 иштирокчи)

1. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

2. Гулғунча Кўкламова (Хоразм)

3. Адина Абилхасимова (Тошкент вилояти)

3. Зуҳражон Умарова (Хоразм)


-70 кг вазн тоифаси (10 иштирокчи)

1. Гулина Облақулова (Навоий)

2. Дурдона Турсунова (Сурхондарё)

3. Сарвиноз Рафқатова (Хоразм)

3. Шодия Маҳмудова (Хоразм)


-78 кг вазн тоифаси (10 иштирокчи)

1. Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)

2. Шоира Аминова (Хоразм)

3. Нафиса Асаматдинова (Тошкент шаҳри)

3. Элнора Салимова (Самарқанд)

 

+78 кг вазн тоифаси (8 иштирокчи)

1. Моҳларойим Тўхтамишева (Тошкент шаҳри)

2. Фотима Куранбоева (Хоразм)

3. Юлианна Шубладзе (Тошкент шаҳри)

3. Дурдона Низомаддинова (Хоразм)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг