UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 10:23
Янгиликлар

Дзюдо

Cпорт вазири ўринбосари яна бир федерацияда иш бошлади

Теглар :  Аваз Каримов
Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг навбатдан ташқари Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи Бекзод Убайдуллаев, Республика Олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев, пойтахтда фаолият юритаётган спорт мактаб директорлари ва мураббийлар иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Азизжон Камилов Тошкент шаҳри дзюдочиларининг мусобақалардаги иштироки кўнгилдагидек эмаслиги, терма жамоаларимиз таркибида пойтахтлик номзод дзюдочиларнинг камлигини танқид остига олди. Тошкент шаҳар спорт бошқармаси бошлиғи Бекзод Убайдуллаев ҳам бу фикрларга қўшимча тарзда потенциали юқори бўлган пойтахт дзюдосини янги босқичга кўтариш лозимлиги, бунинг учун талабчан раҳбар кераклигини таъкидлади. 

Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан А.Ирчаев ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди. Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан Авазжон Қудратиллаевичнинг номзодини маъқуллашди. 

Сўзга чиққан Авазжон Каримов муваффақиятга эришиш, Тошкент шаҳри дзюдосини янги босқичга кўтариш учун барча бирдек ҳаракат қилиши лозимлигини, бу борада ўз тажрибасини ишга солишини айтди. Биз ҳам ўз ўрнида Авазжон Қудратиллаевичга куч-қувват тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг