UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 09:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Кўзга қўл суқуш жуда камдан-кам учрайди, лекин уларни жиддий жазолаш керак"

UFC раҳбари Дана Уайт сўнгги бир йил ичида турли жангларда бир вақтнинг ўзида бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келишига сабаб бўлган бармоқлар билан кўзга уриш муаммоси ҳақида гапирди.

Унинг фикрича, бу ҳолатда техник ечимларни излаш самарали эмас, бундай ҳаракатлар учун қаттиқ жазолаш амалиёти анча муваффақиятли бўлади.

"Биз қўлқоплар билан нимадир қилишга ҳаракат қилдик ва ҳоказо, - деди Уайт подкаст эфирида. - Ҳозир, фикримча, агар жангчиларни бунинг учун қаттиқ жазолай бошлашса, улар эҳтиёткорроқ бўлармикинлар, деган масала турибди... Аммо бу унчалик тез-тез содир бўлмайди, аниқ рақамларни эслай олмайман, лекин бир неча минг жангга тахминан юзта зарба... Лекин бирор нарса ўйлаб топармиз. Бошқа томондан, бу муаммо ҳеч қачон бутунлай йўқолмайди - масалан, ҳакамнинг хатолари каби. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг кўзига бармоқ суқулмайдиган қандайдир қурилмани ихтиро қилиб бўлмайди".

Уайт, шунингдек, яқинда Том Аспиналл ва Сирил Ган ўртасида бўлиб ўтган UFC 321 шоусининг асосий жанги айнан кўзга бармоқ суқуш натижасида барбод бўлган шов-шувли воқеага ҳам изоҳ берди. "Албатта, ҳеч ким жангнинг бундай якунланишини истамайди. - Назаримда, Том бироз ҳаддан ошириб юборганга ўхшайди... Диванда ўтириб, бошқа бировнинг кўзига туртилаётгани ёки нокаутга учраётганини кўриб, атайин қилди, ютқазиб берди, дейиш осон".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг