UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дариуш: "Оливейрадек йигит билан беш раундлик жанг қилиш бефойда"

Америкалик UFC жангчиси Бенеил Дариушнинг фикрича, бразилиялик Чарльз Оливейра билан беш раундлик жанг ўтказиш бефойда бўлар экан.

“Беш раунд? Бизга ҳеч ким таклиф қилмади. Оливейра каби йигит билан бу фойдасиз. У ё ўлдиради ёки уч раундда ўлади. Менимча, Aрман Царукян ёки Матеуш Гамрот каби йигитлар билан беш раунд жанг қилиш кўпроқ маънога эга”, — деди Дариуш матбуот анжуманида.

Дариуш октябрь ойида UFC 280 турнирида ҳакамларнинг якдил қарори билан польшалик Матеуш Гамротни мағлуб этганди. Ўша турнирда Оливейра россиялик Ислам Махачевга муддатидан олдин мағлуб бўлган эди.

11 июнь куни Чарльз Оливейра енгил вазн тоифасида Бенеил Дариушга қарши баҳс олиб боради. Жанг Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Оливейра ва Дариуш ўртасидаги жанг аввалига 7 май куни ўтказилган UFC 288 турнирида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ўшанда бразилиялик жароҳати сабаб жанг қилишдан бош тортганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг