UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 08:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер: "Қотил бўлиш учун шуғулланяпман"

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер машғулотларга қандай муносабатда бўлаётганини айтди.

"Шунчаки оддий жангчи бўлишда ҳам ажойиб ҳиссиётлар ўтади. Сиз бунинг учун барча машғулотлардан, спарринглардан ва зарбалардан ўтишингиз керак. Сиз спарринг-рақибларингизни мағлуб этишингиз орқали миянгизда ғолиблик фикри тўпланади.

Ҳозир қотил бўлиш учун шуғулланяпман. Бу фикрлашни ўзгартиради. Исталган вақтда бирортасини жароҳатлаб қўйиш, қурол кўтариб юриш каби ҳиссиётлар билан юриш - ажойиб.

Лагерда мен агрессивроқ ва жиддийроқ бўлишни ўрганаман. Олдимда бажарилиши керак бўлган вазифалар бор. Менга бу адреналин жуда ёқади. Навбатдаги жангимни интиқлик билан кутяпман", - деди бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер.

Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни Саудия Арабистонида Деонтей Уайлдер ва Жозеф Паркер ўртасида узоқ кутилган жанг ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг