UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 ноя 08:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эдди Хирн: "Агар Жошуа Полга ютқазса, биз..."

Таниқли промоутер Эдди Хирн мижози Энтони Жошуанинг блогер-боксчи Жейк Полга қарши ўтказадиган жанги ҳақида гапирди.

Британиялик промоутернинг сўзларига кўра, агар Жошуа мағлубиятга учраса, бу нафақат Энтони, балки бутун жамоа ва профессионал бокс олами учун шармандали ҳолат бўлади.  

"Пол 90,7 кг вазн тоифасида дунёнинг энг яхши 50 боксчиси қаторига киради. Ҳозирда у ушбу тоифада тўлиқ профессионал ҳисобланади. Аммо мен уни жаҳон даражасидаги жангчи деб ҳисобламайман ва бу дивизиондаги элитага тегишли бўлмаган кимдир оғир вазнга ўтиб, Энтони Жошуани мағлуб этиши мумкин деб ўйламайман. Балки адашаётгандирман. Агар адашаётган бўлсам, менинг вақтим тугади, деб ҳисоблайман. Нафақат Эй Жей ва мен нафақага чиқишимиз керак, менимча, ҳаммамиз таътилга чиқишимиз шарт бўлади. Хуллас, Эй Жей, бокснинг оғирлиги сенинг елкангда, дўстим.

Энтонининг бу ерда қолишга қизиқиши йўқ. Агар Жейк Пол озгина агрессия кўрсатса, жанг якунланади. Акс ҳолда, уни нокаутга учратмагунларича ураверишади. Икки раунд - Энтони Жошуа учун адолатли, деган бўлардим. Агар Эй Жей уни икки раундда рингдан чиқариб юбормагаса, ҳафсалам пир бўларди", - дея Хирннинг сўзларини келтиради Daily Express.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа ва Пол ўртасидаги жанг 20 декабрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида Netflix кўмагида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг