UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 окт 10:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Эндиликда ногиронлар ўртасида ҳам крикет ривожланади

Теглар :  Крикет
Ўзбекистон крикет федерациясида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти марказий бошқаруви билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан крикет спорт турини кенг аҳоли қатлами, хусусан, имконияти чекланган инсонлар орасида ҳам оммавийлигини таъминлашдан иборат.

Ушбу Меморандум Ўзбекистон Ногиронлар жамияти марказий бошқарув раиси Комил Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси (раиси Азиз Михлиев) бош котиби Жаҳонгир Муродов ўртасида имзоланди. 

Келишувга мувофиқ, энди ҳар иккала томон биргаликда имконияти чекланган ёш авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, соҳага оид қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ҳамда жамиятда ижтимоийлашуви жараёнини кучайтиришда уларнинг иштирокини кенгайтириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилади. 

Бунда томонлар қуйидаги келтирилган йўналишдаги вазифаларни амалга оширадилар:

– Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг “Биз аҳил жамоамиз”, “Пара крикетчи ногиронлиги бўлган спортчилар заҳираси бизнинг орамизда” шиорлари ҳамда ташаббусини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

– имконияти чекланган ёш авлодни спорт билан шуғуллантириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комилликка интилиш зарурлигини тушунтиришни шакллантириш, жисмоний тарбия ва крикет ўйини билан шуғулланишни ўқувчи ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш;

– ногиронларни, айниқса, қизларни жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш фаолиятининг ўсишига ёрдам бериш;

– жисмоний тарбия ва крикет ўйинларига жалб қилиш орқали ногиронларни турли спорт ўйинлари ва жисмоний соғломлаштириш машқларига қизиқтириш;

– крикет ўйини билан мунтазам шуғулланаётган ногирон ёшларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда фаол иштирокига эришиш;

– крикет ўйини бўйича мусобақаларнинг тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш, имконияти чекланган ёшлар орасида иқтидорли крикетчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини яратиш, терма жамоалар таркибини сифатли шакллантириш учун юқори малакали крикетчилар заҳирасининг тайёрланишини такомиллаштириш;

– ногиронлар орасида республика биринчиликлари, чемпионатлари ва кубок  мусобақалари ўтказиш ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот этиш ва барча ногиронларни фаол иштирокига эришиш ҳамда халқаро майдондаги ўрнини қарор топтириш ҳамда крикет спорт турини ривожлантиришда ташкилотларга тегишли бўлган муассасаларнинг спорт залларидан беғараз фойдаланиш каби бир қатор вазифалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган.  

Шунингдек, меморандумни имзолаш жараёнида Ўзбекистон ногиронлар жамияти марказий бошқарув раиси ўринбосари Ботир Омонтурдиев, ногиронлар жамияти ҳуқуқшуноси Ғолибжон Эгамбердиев ва крикет федерацияси вакиллари иштирок этишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг